2021 йил 26 март куни соат 14:00 да Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD. 03/30.12.2019.Tar.20.05 рақамли Илмий кенгаш қошидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича Илмий семинар мажлиси университетнинг Ахборот-ресурс марказининг 3-қабатида бўлиб ўтади.
Мажлисда Урганч давлат университетининг тадқиқотчиси Хўжамуратов Умаржон Рустамовичнинг «Ўзбекистонда аграр соҳадаги трансформация жараёнлари (1985-2016 йй.)» мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясининг муҳокамаси кўриб чиқилади.