АХБОРОТ ХАТИ

АХБОРОТ ХАТИ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

БЕРДАҚ НОМИДАГИ ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

 

Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453 сонли “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 7 июнь куни ҳудудларда саноатни ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштиришни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 26 апрель куни «Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқариш саноат соҳалари ривожининг долзарб муаммолари» мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуман ўтказилади.

Анжуман ташкилотчиси: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.

Анжуман мақсади: Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида илм-фан соҳасида эришган ютуқларини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида технологик машина ва ускуналар, нефт газ ва енгил саноатини ривожланишидаги долзарб муаммоларини ёритишдан иборат.

Анжуман қуйидаги шубъаларда ўтказилади:

  1. Республикада енгил саноатининг ривожланиши.
  2. Нефт газ, технологик машина ва жихозлари соҳаси: кеча ва бугин.

Анжуманнинг расмий тили: қорақалпоқ, ўзбек, рус, инглис.

Текст 2 бетдан кўп бўлмаган, электрон шаклида (MS Word, Times New Roman, *.rtf), 14 шрифтта, 1,5 интервалда, чаптан 30 мм, ўнгдан 15 мм,  тепадан ва пастдан 20 мм қилиб расмийлаштирилиши лозим.

Тезис мавзуси бош ҳарфларда; муаллиф(лар)нинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, иш жойи мавзудан сунг; 1,5 интервалдан кейин материал матни ёзилади. Тўпламга киритиладиган материаллар мазмуни ва уларнинг тўғрилигига муаллифлар жавобгор.

Талабларга жавоб бермайдиган материаллар қабул қилинмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

Анжуман бадал пули 30 000 сум, карта рақами 9860010135104452 (99891) 301-46-44 Зийўар Юсупова

Материалларни кабул қилишнинг муддати 15 апрель 2021 йил.

Анжуман материаллари тўплам шаклида чоп эттирилади.

Нукус шаҳрида яшовчи анжуман иштирокчиларининг анжуман материали, ташкилот эксперт хулосаси ва йўлланма хати кўйидаги манзилда қабул қилинади:

230113, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шахри, А.Досназаров кўчаси 4 уй. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, 6 бино,  Саноат технологияси факультети,  тел(0361) 223-24-05 деканат,  (99897) 789-89-75 Ғулом Алланиязов.

Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарларида яшовчи анжуман иштирокчиларининг анжуман материали, ташкилот эксперт хулосаси ва йўлланма хати кўйидаги электрон манзилда қабул қилинади: е-mail: technology-2021@bk.ru

 

 

 

 

Foydali havolalar