«Жахолатга қарши маърифат» мавзусидаги семинарни Қорақалпоқ давлат университети ёшлар билан ишлаш бўйича проректори С.Алаўатдинов кириш сўзи билан очиб берди.
С.Алаўатдинов ўз сўзида:-Инсон барки яхшилик ва ёмонлик бор, ёвузлик ва эзгулик бор, яъний жахолат ва маърифат бир-бири билан курашиб келади. Биз баъзида ёвузлик ғалаба қозонса, баъзида эзгулик ғалаба қозонгалигини якши биламиз. Инсонда ҳам, қалбида ҳам мана шундай фикрлар, ғоялар бор, булар жахолат ва маърифат деб юритилади. Маълумки, одамларда ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун аввало, организмида унга қарши иммунитет ҳосил бӯлади. Агар инсон касалликка чалинса, уни даволайди. Тўғри баъзида танада асоратлари қолади, лекин вақт ўтиши билан бу асоратлар ҳам йўқ бӯлиб кетади. Биз ҳозирдан ёшларимизни она Ватанга содиқ фарзанд, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг урф-одат ва динимизга садоқат руҳида тарбиялаш учун тайёр бӯлишимиз, таъбир жоиз бўлса, аввало уларнинг қалби ва онгига мафкуравий иммунитетни кучайтиришимиз зарур деб хисоблаймиз.
Шу мақсадда ёшларимизни инсонпарварлик ва маърифатпарварлик рухида тарбиялаш мақсадида “Жахолатга қарши маърифат” шиори остида сизлар билан семинар-учурашув ӯтказишни мақул курдик, дея такидлаб ўтди.
Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими мутахассиси, маърифат тарғиботчилари жамияти аъзоси Ш.Аяпов, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси А.Өтепбергенов, Ал Беруний номидаги ислом билим юрти ўқитувчиси Е.Низаматдинов, ҚР ИИВ терроризм ва экстремизга қарши курашиш бошқармаси вакили Н.Абдуллаев ва ҚР ИИВ терроризм ва экстремизга қарши курашиш бошқармаси етакчи мутахассиси Ж.Қуламетов, Қорақалпоқ гуманитар илими тадқиқотлар институти илимий ходими М.Даулетияровлар семинарда ўз маърузалари билан иштирок этди.
Маърузачилар томонидан бугинги куннинг энг долзарб масаласига айланган бу ёвуз кучларнинг келажагимиз бўлган ёшларни ўз домига тортиб, ёшларнинг онгини заҳарлашларининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш керак эканлиги ҳақида, ёшларнинг сиёсий ва мафкуравий тафаккурни шакллантириш кераклигини ва ёшларда бузғунчи ғоялар таъсиридан ҳимоялашга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш, ёшларнинг дунёвий, илмий ва аҳлоқий савиясини ошириш, ҳамда уларнинг сиёсий ва мафкуравий тафаккурни шакллантириш кераклиги ҳақида, миллатлараро тотувлик ғоясини умумбашарий қадрият бӯлиб, турли ҳил халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётини белгилайди, шу жойдаги тинчлик ва барқарорликнинг кафолати бӯлиб хизмат килиши, бузгунчи ғоялар ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиши ва пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг паймол бўлишига олиб келишини, Она Ватанимизни асраб авайлашга ҳамда шундай бахтли кунларнинг қадирига етишга чақириш, шунинг учун дунёда юз бераётган воқеаларга бепарво бўлмастан Ватанимиз тинчлигини, фаровон турмушимизнинг қадрига етишимиз ва янада мустаҳкамлаш учун ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим эканлиги ҳақида айтиб ўтди.
Тадбир давомида талабаларнинг таълим-тарбия ва одоб-ахлоқ тўғрисидаги фикрлари муҳокама қилинди ҳамда ҚР ИИВ вакиллари томонидан видеоролик қуйиб берилди.
Семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.