ХАШАР-  БУНЁДКОРЛИК, ОБОДЛИК, ОРАСТАЛИК, САЛОМАТЛИКДИР

         Халқимиз азалдан миллий урф-одатлари, қадриятлари билан бошқа халқлардан ажралиб турадиган ва ҳавас қилса арзийдиган урф-одатларидан бири бу ҲАШАР. Неча юз йиллардан  буён  давом  этиб келаётган анъанага кўра, озодалик, кўча-хиёбонларни обод қилиш, дарахтларга ишлов бериш, атроф-муҳитнинг озодалигини таъминлаш каби ишлар назарда тутилади. Шу ўринда айтиш жоизки, туй-тантаналар, улуғ айём ва шодиёна кунлар бунёдкорлик, ободонлаштириш, ҳайр-у саҳоват йулидаги эзгу ишлар билан кутиб олишга одатланган. Бу каби ибратли саъй-харакатлар ҳамиша умумхалқ ҳашари сифатида катта-ю кичикнинг иштирокида амалга оширилади. Истиқлол даврида маънавий ҳаётимиз асосий қисмига айланиб улгурган қадриятимиз янада чуқур мазмун-моҳият касб этиб, яратувчанлик, ташаббускорлик ҳамда шижоат халқимиз учун эзгу ишга айланган. Ҳашар-халқимизнинг бой тарихи, миллий ўзлигини намоён этувчи анъанадир.

Унинг замирида инсонийлик, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, юртга муҳаббат каби эзгу фазилатлар ётади.

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Кимё-технология факультети Маънавий ва маърифий ишлари бўйича декан ўринбосари Ғ.Султонов  раҳбарлигида факультетимизнинг биргуруҳ ёшлари иштирокида факультет тасарруфидаги ҳудудда  «Экган ниҳолимиз билан бирга улғаямиз» шиори остида март-апрель ойларига режалаштирилган ҳашар ташкил этилиб келмоқда. Ҳашар доирасида экин майдони бу йилги мавсум учун чопиқ қилинди. Бегона ўтлардан тозаланди, ариқ ва йўлаклар ҳакланди, янги 80 туп олча, ўрик, олма, тут кўчатлари экилди ва таглари юмшатилиб, сув қуйилди. Ер унумдорлигини янада ошириш учун маҳаллий ўғитлар билан ишлов берилди. 

Биз талаба ёшлар биргаликда хамжихатликда ҳаракат қилиб,  бир-биримиз билан фикир алмашиш, малака ва кўникма ҳосил қилиш учун имкон туғдирди. Туб маънода айтганда гуруҳимизни ижобий томонга бурилишига замин яратмоқда. Зеро, ободлик кўнгилдан бошланади. Албатта, бу каби тадбирлар ягона мақсад йўлида бирлашишимиз баробарида,  келгуси авлод қалбида меҳнатсеварлик туйғусини шакллантириши билан аҳамиятлидир.

 

Кимё-тэхнология факультети

1-«Е» Кимё гурух талабаси

Собирова  Нозима

 

Foydali havolalar