Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йил 16 мартдаги 16/9177-сонли хатига кўра, Қозоғистоннинг Инклюзив ривожланиш жамғармаси (Inclusive Development Foundation – IDF) 2021 йил 7-9 апрель кунлари “Келажакни яратиш” (“Изобретая будущее”) мавзусида Марказий Осиё давлатлари учун II Нобель фестивалини (II Central Asia Nobel Fest) онлайн тарзда ўтказишни режалаштирмоқда.
Мазкур онлайн фестиваль таниқли олимлар ва Нобель мукофоти совриндорлари иштирокида Марказий Осиё учун илмий-маърифий мунозаралар платформасини ривожлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Фестивалда иштирок этиш бепул. Иштирокчилар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин: https://nobel-fest.inpolicy.net.
Онлайн фестиваль тўғрисидаги батафсил маълумот илова қилинмоқда. Шунингдек, тадбирда қатнашиш масалалари бўйича юқоридаги жамғарманинг маъсул ходимлари Амиров Адилет (тел. +7705 34 29 552) ва Жания Хаироваларга (тел. +7 747 58 44 588) мурожаат қилиш мумкин.
Республика олий таълим муассасалари талабалари, магистрант ва докторантлари, профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилари ва раҳбар ходимларининг онлайн фестивалда иштирок этиши мумкин.
Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими