«ИЛМДАН БОШҚА НАЖОТ ЙЎҚ ВА БЎЛМАГАЙ»

          Қорақалпоқ давлат университетининг талаба-ёшлари ўртасида «Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай» мавзусида учрашув ўтказилди.

Қорақалпоқ давлат университети ёшлар билан ишлаш бўйича  проректор С.Алаўатдинов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларини таништирди.

 С.Алаўатдинов ўз сўзида илм ҳар қандай замонда ва маконда ҳам  нажот йўли, зулматни ёритувчи нур, инсонни камолотга етакловчи буюк неъмат бўлган. Бунинг ёрқин далили сифатида Имом Бухорийнинг ўн икки аср олдин “Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай”  деган  фикрларини келтириш  мумкин. Ер юзида мактаб барча иморатлар ичида энг улуғидир. Унда миллат келажаги пойдеворига асос солинади. Халқимизнинг эртанги куни қандай бўлишига, кўп жиҳатдан, бугун фарзандларимиз таълим-тарбия олаётган ана шу масканда тамал тоши қўйилади. Қадим-қадимдан ота-боболаримиз бебаҳо бойлик бўлмиш илм-маърифат, таълим-тарбияни инсон камолоти ҳамда миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билиб келишида ҳам чуқур маъно  яширинганлиги ҳақида айтиб ўтди.

Шу мақсадда ёшларимизни инсонпарварлик ва маърифатпарварлик рухида тарбиялаш мақсадида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” шиори остида сизлар билан семинар-учурашув ӯтказишни мақул курдик. Бугунги семинар учирашувга таклиф этилган меҳмонлар билан таништириб ӯтди.   

             Республика маънавият ва маърифат маркази, маърифат тарғиботчилари жамияти аъзоси М.Мусаев, Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси А.Өтепбергенов, Ал Беруний номидаги Ислом билим юрти ўқитувчиси А.Садыков, Қорақалпоғистон гуманитар илми изланиш институти бўлими бошлиғи т.ф.н А.Жумашев, Қорақалпоғистон гуманитар илми изланиш институти бўлими ходими А.Бекимбетов ва университет профессор-ўқитувчилари ўз маърузалари билан иштирок этди.      

              Маърузачилар томонидан юртимиз қадимдан илму маърифат маркази, тамаддун чорраҳаси бўлиб келган. Ушбу табаррук заминдан дунёга илму ирфон зиёсини таратган буюк алломалар, мутафаккирлар етишиб чиққанлиги, улар илм-фаннинг кўплаб жабҳаларига асос солиб, жаҳон тамаддунининг шонли маёғи бўлиб келган. Албатта, бунга аждодларимиз муқаддас динимизнинг илм эгаллашга доир кўрсатмаларини ҳаёти шиорига айлантиргани ҳақида, бугунги куни  юртимизда илмга эътибор юқори чўққига чиққанлиги, бу борада муҳим фармонлар, қарор ва давлат дастурлари қабул қилинганлиги, Президентимизнинг 2018 йил 21 сентябрдаги “2019-2021 йилларда  Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида ҳам юртимизда таълим сифати ва қамровини ошириш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш тизимининг иқтисодиёт эҳтиёжларига мослашувчанлигини таъминлаш каби долзарб вазифалар белгилаб берилгани ҳақида, шунингдек, фармонда илмий тадқиқот ва ишланмаларнинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар натижаларини кенг жорий этиш учун таълим, илм-фан ва тадбиркорликни интеграция қилишнинг таъсирчан механизмларини яратишга ҳам алоҳида урғу берилгани ҳақида тухталиб ўтди.

Шубҳасиз, юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, илм-фан ва замонавий технологияларни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор эртанги келажагимиз учун пойдевор вазифасини ўтайди. Айниқса, Президентимизнинг илм-фан билан шуғулланиш, янги кашфиёт ва ихтиролар қилиш игна билан қудуқ қазишдек машаққатли иш экани ҳамда бу соҳага эътибор бериш доимо долзарб вазифа бўлиб қолиши ҳақидаги фикрлари таҳсинга сазовордир.

Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Foydali havolalar