Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар бошқармаси профилактикаси бўлими бошлиғи, подполковник Кеўнимжай Ибрагимов, Университет хотин-қизлар кенгаши бошлиғи Инжайим Сейтназарова, Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети хотин-қизлар кенгаши етакчиси – Гулжахан Алламбергенова, факультет маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Зариф Жуманов ҳамда психолог Гулчеҳра Рейимбаевалар иштирокида бўлажак журналистлар билан «Жиноятчиликни олдини олиш»га қаратилган учрашув ўтказилди.
Бунда энг аввало, тарбия масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Таълим ва тарбиянинг уйғунлиги, бу борада оила ва жамиятнинг тутган ўрни кун масаласига қўйилди.
Биламизки, қаерда бўшлиқ пайдо бўлса, уни албатта, кимдир ёки нимадир тўлдиришга ҳаракат қилади.
Агар у маънавий бўшлиқ бўлсачи?!
Маънавий бўшлиқ бўлса, унинг ўрнини маънавият билан тўлдириш, жаҳолатга эса маърифат билан курашиш бугунги куннинг долзарб масаласи десак, айни муддао.
Ҳар қандай жиноят жазосиз қолмайди. У хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин киши бошига надомат солиши табиий. Ҳали ўсмир ёшидан жиноятга қўл урган ёшлар келажак авлод баркамоллигига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.
Демак, бу каби жиноятларни олдини олиш, таълим-тарбияга чорлаш учун ҳам бу каби учрашувлар сонини ошириш, фикри ожизимча мақбул иш!
Зеро, «Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот..!»



Дилафруз Облоқулова
Қорақалпоқ филологияси ва Журналистика факультети
2-«В» курс талабаси, мухбир.