ИШЛАБ ЧИҚАРИШ СОҲАСИ ВАКИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТ ТАЛАБАЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

Қорақалпоғистон Республикаси ишлаб чиқариш сохаси вакиллари  Қорақалпоқ давлат университетининг Саноат технологияси ва Кимё технология факультетларини 2020/2021-ўқув йилида битирувчилари билан учрашув ўтказди.

Учаршувда ҚҚДУ Ўқув ишлари проректори О.Дуйсенбаев, Кимё технология факультети декани Б.Нурымбетов, Саноат технологияси факультети декани Р.Қурбаниязов, Университетнинг буюртмалар портфелини шакиллантириш, битирувчиларни иш жойларига тақсимлаш ва бандлик мониторинги бўлими бошлиғи А.Науризбаев, «Устюрт газ кимё» қўшма корхонаси директори Жураев Тулаган Тошпўлатович, «Nukus Textile» МЧЖ директори ўринбосари BIAN WEI, Қўнғирот сода заводи МЧЖ технологи Досимбетов Усмон, Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси №1 филиал мутахассиси Байымбетов Алламберген Турениязович, Саноат технологияси факультети ва Кимё технология факультети битирувчи талабалари иштирок этдилар.

Учрашувни Қорақалпоқ давлат университети ўқув ишлари бўйича проректоры О.Дуйсенбаев очди ва олиб борди. Ў дастлаб ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июльдаги «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-3151 сон Қарори мазмуни ҳақида тушинчалар берди ва келган меҳмонлар билан таништирди.

Сўнг Саноат технологияси факультети декани Р.Қурбаниязов Кимё технология ва Санаат технологияси факультетида таҳсил олаётган таълим йўналишлари битирувчи курс талабалари, ўларнинг шу кунгача ўтказган амалиётлари, шунингдек юқорида келтирилган ишлаб чиқариш корхоналарда олиб борилаётган бирга ишлаш ишлари ҳақида айтиб ўтди.

Бундан кейин Устюрт газ кимё комплекси директори Т.Т.Жураевга сўз берилди. Ў ўз сўзида Республикамиз Президентининг ҳозирги вақтда таълим соҳасига қаратаётган эътибори, шунингдек ёшларга қаратилган эътиборнинг мазмунига тўхталиб, бундай имкониятлардан кенг фойдаланиш кераклиги ҳақида айтиб ўтди. Сўнг Устюрт газ химия комплекси ҳақида, корхонада олиб борилаётган ишлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, ишчиларга яратилган шароитлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Устюрт газ химия комплексига ишга олишда ўтказиладиган суҳбат ҳақида тушунтириб ўтди. Шунингдек, Корақалпоқ давлат университети, шулар қатори  Республикамизнинг бир нечта ОТМ лари билан бирга ишлашга ҳар доим тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Бундан кейин «Nukus Textile» МЧЖ директори ўринбосари Bian Wei, Қўнғирот сода заводи МЧЖ технологи Досимбетов Усмон, Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси №1 филиал мутахассиси Байымбетов Алламберген Турениязовичлар ўзларининг корхоналари ҳақида маълумотлар билан таништириб, ёшлар билан илмий тадқиқот ишларини олиб боришга ва амалиётларни сифатли ўтказишда ҳар доим тайёр эканликларини билдиришди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад битирувчиларни тизимга фаол жалб қилиш, юқори салоҳиятга эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда ишлаб чиқариш тизимида етарли даражада захира таркибини шакллантириш бугунги куннинг долзарб масалалардан бири эканлиги келтириб ўтилди.

Ундан ташқари 2021 йил 11 январдаги ПҚ-4940-сон қарорида кўрсатилган олис ҳудудларга бориб ишлашини рағбатлантириш ҳақида тушинтиришлар бериб ўтилди.

Учрашув қизғин, муҳокамаларга бой руҳда ўтди, талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

 

Саноат технологияси факультети

ёшлар билан ишлашиш бўйича декан ўринбосари                                Ш.Мусиров

 

Foydali havolalar