ОНА ШАҲАР «ОЗОДА ШАҲАР» БЎЛСИН!

Бугун кўпдан кутилаётган «Озода шаҳар» ёшлар ташаббусига старт берилди.

Нукус шаҳрининг тозаликка муҳтож нуқталарида ёшлар ободонлаштириш ишларини фаол олиб бормоқда.

Айни дақиқаларда Қорақалпоқ давлат университети талабалари шаҳримизнинг 108-рақамли ҳудуди «Гулзор»  МФЙ да меҳнат қилмоқдалар.

Ушбу жамоа вакиллари Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети талабаларидан иборат.

Ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган юртдошларимиз улардан миннатдор.  Онахонларнинг эзгу тилаклари ва дуолари ёшларни руҳлантирмоқда.

Ёшларнинг ушбу ташаббуси қутлуғ Рамазон ойида қилинадиган савобли амаллардандир.

Уларнинг атроф~муҳит тозалигига эътибор билан қараётганлари қувонарли ҳол.

«Озода шаҳар»  ташаббуси янада кенгайиб, фаол давом этишига тилакдошмиз.

 

 

Foydali havolalar