Бутунжаҳон туризм ташкилоти (УНӮТО)нинг истеъдодли ёшларни ривожланишига кўмаклашиш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига (СДГ) мувофиқ туризм соҳасидаги муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган “Талабалар лигаси” номли инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинганлигини маълум қиламиз.
Ушбу танловда икки йўналиш бўйича талабалар гуруҳининг иштирок этиши таклиф қилинмоқда: “Қишлоқ ҳудудлари учун туризм” ва “Пластик маҳсулотларидан зарарланишни олдини олиш”.
Танлов шартига биноан, муайян ўқув муассасаси (11 дан 13 ёшгача бўлган ўқувчилар) ёки талабалар гуруҳи (14 дан 18 ёшгача бўлган ёшлар, 25 ёшгача бакалавр ёки магистрантлар) ўзаро мусобақалашиб, туризм соҳасидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун энг яхши инновацион ғояларни таклиф қилишади. Талабалар лойиҳалари инглиз тилида тақдим қилиниши белгиланган бўлиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади. Ҳар бир тоифадаги энг яхши 4 та жамоа УНӮТО “ Талабалар лигаси”нинг финал босқичи учун онлайн мусобақада қатнашади.
Ғолиб бўлган ғоялар УНӮТОнинг рақамли нашрига киритилади. Шунингдек, ғолиб жамоалар УНӮТО Бош ассамблеясида қатнашиш ҳамда ташкилотга аъзо давлатларнинг вакиллари билан туризм соҳасида ўзаро фикр алмашиш имкониятига эга бўладилар.
Иштирок этишни истаган ҳар бир алоҳида талаба ёки жамоа 2021 йил 30 апрелга қадар онлайн шаклда тегишли баҳолаш варағини тўлдириши ва керакли ҳужжатларни топшириши талаб этилади. Ўқув юрти раҳбарияти иштирок этиш истагини билдирган талаба ёки жамоа аъзолари учун расмий қўллаб-қувватлаш хати юборишлари сўралади.
Батафсил маълумотлар ва рўйхатдан ўтиш қуйидаги ҳаволада: https://www.unwto.org/students-league.
Илмий ишлар, инновациялар ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш бўлими