Донолар бежизга тозалик, энг аввало, ўз уйингдан бошланади дейишмаган.
Биз бугун ўз уйимиз бўлган Нукус шаҳри бўйлаб мана шундай хайрли ишни бошлаб юбордик.
Обод қишлоқ, обод маҳалла, обод шаҳар…
Эрта тонг билан бошланган бу каби хайрли ишга Қорақалпоқ давлат университети талаба-ёшлари ҳам ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида «Маданият саройи» атрофида жамланишди. Кўз қувнайди, албатта!
Чунки ҳар қандай кўнгли пок инсон, тозалик йўлида камарбаста бўлиши бор гап. Бу каби акциялар нафақат тозалик ишларига ёндашиш балки, бирдамликка ҳам ундар экан.
Боиси, биз Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети, «Ноширлик иши» йўналиши талабалари ҳам бирлашиб ушбу акция самарадорлигини таъминлашга бел боғладик.
Мусаффо осмон бағрида, тоза атроф-муҳит оғушида ҳаёт кечириш кишини яхши амалларга ундайди. Шундай экан, биз Ёшлар жамоаси бу каби ташкилий ишлар бардавомлигини тилаб қоламиз..!


Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети
1-«А» «Ноширлик иши» йўналиши талабаси
Өтениязова Манзура
Қорақалпоқ давлат университети Хотин-қизлар маслаҳат Кенгаши
Муҳаррир: Д.Облоқулова