2021 йил 30 апрель куни соат 14:00 да Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD. 03/30.12.2019.Tar.20.05 рақамли Илмий кенгаш қошидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича Илмий семинар мажлиси университетнинг Ахборот-ресурс марказининг 3-этажида бўлиб ўтади.
Мажлисда Урганч давлат университетининг тадқиқотчиси Жуманиязов Бекзод Очиловичнинг «Ўзбекистонда мустақиллик даврида фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиши тарихи» мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясининг муҳокамаси кўриб чиқилади.