Сарсенбаев Бахитжан Абдулгазиевичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида

2021 йил 22 май куни соат 11:00 да Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.01.2020.I.20.06 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгашда 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва 08.00.11-Маркетинг (иқтисодиёт фанлари) ихтисосликлари бўйича ҳимоя университет қошидаги Профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш минтақавий маркази мажлислар хонасида бўлиб ўтади.

Мажлисда Қорақалпоқ давлат университетининг мустақил изланувчиси Сарсенбаев Бахитжан Абдулгазиевичнинг «Балиқчилик соҳаси ривожланишини маркетинг ёндашувлари асосида такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)» мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси ҳимояси муҳокама қилинади.

 

 

Foydali havolalar