Жорий йил 10-20-май кунлари оралағида университет талабалари ўртасида «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида «Энг яхши плакат» танлови ўтказилади. ???????
Танловда тақдим этиладиган плакатлар қўйидаги мезонларда баҳоланади:??
– ✔️мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;
– ✔️ўзига хослик, образлилик, ҳиссийлик, ифодавийлик даражаси;
– ✔️янгича ёндашувлар, мустақил фикрлар ва ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлиги;
–✔️ плакатда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланилганлиги ва менталитетимизга мос манбаларнинг ёритилганлиги;
– ✔️тақдим этиладиган плакатлар А1, А2, ва А3 ҳажмда бўлиши мумкин.
Тақдим этиладиган плакатлар қўйидагича:??
– ✅рангли, ёки оқ қора
– ✅деворга осиладиган тарғибот матни ёки расми туширилган суратлар.
– ✅Плакатлар қўлда чизилган, фотосурат, банер ёки босма кўринишида қабул қилинади.
– ✅А1, А2 ва А3гача хажмда, куриниши ва матни яхлит, диққатни тортадиган, ахборот, реклама, тарғибот-ташвиқот ва услубий-методик ўқув жараёнини ўз ичига қамраб олган бўлиши керак.
–✅ плакатни тайёрлашда турли нновацион-амалий услублардан фойдаланиш мумкин.
Танловда иштирок этишни ҳохлаганлар жорий йил 10-20-май кунлари оралиғида ўз ижодий ишларини ўзлари таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарларига тақдим этишлари шарт!
Маълумот учун: ☎️939201009, 933674941,