Жорий йил 10-20-май кунлари оралиғида «Мен диний экстремизм ва терроризмни қандай тушунаман?», «Ўзбекистонлик эканлигимдан фахрланаман» мавзуларида «Энг яхши мақола» кўрик-танлови ўтказилади. Танловда иштирок этишни ҳоқлаган талабалар ўз мақолаларин юқорида кўрсатилган муддатда ўзлари таҳсил олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарларига тақдим этишлари шарт.
Танлов мезонлари:??
Танловга тақдим этиладиган мақолалар қўйидаги мезонларда баҳоланади:
– мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;-10 балл
– ижодий ишларнинг стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги;-10 балл
– мазмун ёритишда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва маҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирганлиги;-10 балл
– мавзуни ёритишга ўзига хос ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлиги;-10 балл
– мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланилганлиги;-10 балл
– мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги;-10 балл
-ижодий ишлар ҳажми 8-10 бетдан 16-20 бетдан кам бўлмаслиги; -10 балл
Ҳар бир мезон 10 баллик тизимда баҳоланади(жами 70 балл)
Танловга тақдим этиладиган ижодий иш ✍?(ўзбек, рус, инглиз тилларида) компьютер WORD дастурида Times New Roman 14 шрифтида, 1 интервалда, чапдан 30 мм, ўнгдан 15 мм, юқори пастдан 25 мм жой қолдирган ҳолда ёзилган бўлиши шарт.
Танлов бўйича тўлиқ маълумотларни 933674941 телеграм рахами оркали олишингиз бўлади.