«Китобхон талаба» Республика танлови ҳақида

 

Диққат, танлов!!!

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректорати талаба-ёшлар ўртасида «Китобхон талаба» Республика танловини эълон қилади.

 

Азиз талаба-ёшлар! университет ректорати томонидан эълон қилинаётган «Китобхон талаба» танловига кушли тайёрланиб, кўпроқ бадиий адабиётлар ўқиб боришингиз учун сизда вақт ва имкониятларингиз етарли. Шунинг учун, танловга ҳозирдан бошлаб тайёргорлик куришингиз керак, азиз китобхон талаба-ёшлар!

 

«Китобхон талаба» Республика танловини ўтказиш тартиби:

 

Танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари 

Танлов 4 босқичда ўтказилади: 1-босқич университетнинг 1-2-3-4-босқич талабалари ўртасида ўтказилади. 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси барча таълим муассасалари ўртасида ўтказилади. Бунда университет босқичида ғолиб бўлган талабалар иштирок этади. 3-босқич худудий саралаш, бунда Қорақалпоғистон Республикаси таълим муассасалари ўртасида ўтказилган беллашувда ғолиб бўлган талабалар иштирок этади. 4-босқич танловнинг якуний Ўзбекистон Республикаси миқёсидаги босқичи ўтказилади.

 

Танлов қўйидаги тартибда ўтказилади:

 

1-шарт: «Энг билимдон китобхон» шарти (тест шаклида). Бунда иштирокчилар ўртасида тест (50 тест саволдан иборат) ўтказилади:

– танлов тартибига мувофиқ «Энг билимдон китобхон» шарти тест натийжаси бўйича танлов иштирокчиларининг тўплаган бали (тўғри жавоблар сонига қараб 1та саволга 0,5 балл-жами 25 балл) инобатга олинади. Тестлар Ахборот ва мураббийлик соати доирасидаги бадиий адабиётлардан тузилади.

2-шарт: «Аннотация маҳорати» шарти. Бунда, иштирокчи томонидан «Мен ёқтирган асар» номи остида ўзисевиб ўқиган асар бўйича қисқача маълумотлар – аннотация берилади:

 – «Аннотация маҳорати» шартида Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг «Асарга тайёрланган аннотация»сини баҳолашда уларнинг белгиланган асарни ўқиганлигини текширади ҳамда моҳиятини тўғри тушунгани ва ифода этиб бера олиш қобилиятига қараб 25 баллик тизимда қўйидаги тартибда баҳолайди:

– аннотация ёзишдаги саводхонлиги – 5балл;

– тавсия этилган адабиётнинг аннотациясини ёзишда асарнинг етакчи ғояси ва мазмунининг тўлиқ қамраб олинганлиги– 5 балл;

– Китобхон томонидан асарга муносабатнинг (танқидий ёки ижобий) қизиқарли ва жозибадор тарзда билдирилганлиги– 5 балл;

– Аннотация матнида фикрни ифодалаш услуби, бадиий образларнинг реал ҳаёт билан боғлиқ ибратли томонлари очиб берилганлиги – 5 балл;

– Адабиётда берилган умуминсоний ғоялар ва миллий колоритга муносабат билдирилганлиги– 5 балл;

Бунда иштирокчи томонидан ёзилган аннотация матни Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан жамоавий тарзда кўриб чиқилиб, биргаликда хулоса қилган ҳолда, ягона баҳо (балл) қўйилади.

3-шарт: «Китобхонлик ва мутола маданиятини кен тарғиб этиш» шартида иштирокчи томонидан китобхонлик ва мутолаа маданиятини тарғиб этиш жараёни Ҳакамлар ҳайъати олдида амалга оширилади. Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчининг китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг таргиб этиш усули ҳамда ушбу жараёнда тингловчини ишонтира олиш қобиляти 50 баллик тизимда қуйидаги  бартибда баҳоланади:

Китобхонлик ва мутола маданиятини кен тарғиб этиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ибратлиишлар ва бу борада аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида эришилаётган ижобий натижалар юзасидан фикр-мулоҳазалар мавжудлиги– 10 балл;

тарғибот жараёнида иштирокчи томонидан ўзи ўқиган асарларнинг олган таасуротларининг ўз ҳаёти йулида тутган ўрнига аҳамият қаратиши 10 балл;

– китоб ўқишнинг ижобий натижалари юзасидан ўзи томонидан билидирилаётган фикрларни аниқ маълумотлар ва ишончли асослар билан етказиш орқали тингловчини ишонтира олиши қобилияти– 10 балл;

бирон-бир асарни ўкиш давомида ўқувчи томондан китобга нисбатан эҳтиётлик билан муносабатда бўлиб, мутолаа маданиятига амал қилиниши масалаларига эътибор қаратиши– 10 балл;

 

Ғолибни аниқлаш: Бунда Ҳакамлар ҳайъатининг ҳар бир аъзоси ўзининг баҳосини намойишкорона эълон қилади ва асослаб беради. Барча аъзоларнинг куйган баллари умумлаштирилиб, уларнинг умумий сонига бўлинган ҳолда ўртача баҳо чиқарилади.

Якуний баҳо – танловнинг учта шарти натижалари бўйича иштирокчиларнинг тўплаган балларини қўшиш (25+25+50=100 балл) натийжаси асосида аниқланади.

 Танловнинг университет босқичида ғолиб бўлган талабаларни ректорат томонидан диплом билан тақдирланади.

Маълумот учун телефон: (61) 223-59-54, (93) 367-49-41

 

 

Foydali havolalar