АХБОРОТ-РЕСУРС СОҲАСИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР, ИЖОБИЙ ӮЗГАРИШЛАР ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАР

                             

                              «Китобхонлик маданиятини юксалтириш,

буюк мақсадларимизга эришишнинг асосий кафолатидир»

Ш. М.Мирзиёев.

 

       Учинчи ренессансга қадам қуйишда ёш авлод ва ёшлар орасида китобхонликни юксалтириш орқали чет тилларини ӯрганиш, илмга қизиқиши ва  IT-технологияларини ӯзлаштиришда профессор-ӯқитувчилар билан бир қаторда ахборот-кутубхона ходимларининг ҳам асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Сӯнги йилларда давлатимизда илм-фанни ривожлантириш орқали учунчи ренессанс давригига қадам қӯйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўз навбатида давлатимизнинг, айниқса илм-фан соҳаси вакиллари, юртимиз зиёлиларининг олдига қӯйган бу катта мақсадларимизга ёшларни илмли, юксак одоб-ахлоқли,маънавиятли ҳамда илм-билимли қилмай туриб, эришиш мумкин эмас. Илм-билимни, одоб-ахлоқли бӯлишни эса ёшларимиз айниқса китобдан олади.

Сир емас, сӯнги вақтларда интернет коммуникацияларининг тезда ҳаётимизнинг барча жавҳаларига сингиб бораётганлиги туфайли, кӯпчиликнинг айниқса ёшларнинг кутубхоналарда соатлаб китоб ӯқиб ӯтирганлигини деярли кӯрмаймиз. Бунинг сабабини ёшларнинг ӯзларига юзланиб сӯраганимизда, “аудио китоблардан тинглаймиз, давомини интернетдан ӯқиймиз”-деган жавобларини эшитамиз. Билим олишга, керакли маълумотларни замонавий алоқа тармоқларидан фойдаланиш орқали китоб ӯқиш, аудио китоблар тинглаш ёмон эмас албатта, лекин бу жараён китобни қӯлга ушлаб ӯқишдаги таъсуротлар, ҳис-туйғуларни, бадиий китобдаги қаҳрамонларнинг образлари билан китоб ӯқиш давомида бирга “яшашни”, илмий китобларни ӯқиш мобайнида эса, янги ғояларнинг, шахсий фикр ва ташаббусларнинг юзага келишига мумкинчиликларни тӯлиқ юзага келтира олади деб айта олмаймиз.

Юқоридагиларни инобатга олиб, китобхонликни жадал ривожлантириш, давлатимиз сиёсатининг муҳим йӯналишларидан бирига айланди. Ахборот-кутубхона соҳасида шу кунгача бир неча Президент фармон ва қарорлари, Низомлар, ҳукумат қарорлари қабул қилиниб, соҳа фаолиятининг янги босқичга кӯтарилишига сабаб бӯлди. Ахборот-кутубхона  тизими фаолиятининг асосий йӯналишлари яратилиб, ушбу тизимда меҳнат қилувчиларга эътибор қаратиш ва қуӯлаб-қӯвватлаш мақсадида Олий Мажлис Сенатининг тасдиқлаши билан 21-май давлатимизда «Кутубхоначилар куни» деб белгиланди.

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2019 йил 7- июндаги ПҚ-4354-сон қарори асосида 2019-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона сохасини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Ушбу концепция негизида  соҳада тизимли амалга оширилиши керак бӯлган барча  мақсадли вазифалар белгилаб берилган. Вазифаларнинг энг муҳими, жамиятда юксак юксак маънавий қадриятларнинг қарор топиши, ахборот-кутубхона  муассасалари олдига шахсга эътиборни кучайтириг, унинг умуммаданий даражасини ошириш, маънавиятини юксалтириш, одоб-ахлоқ жиҳатдан тарбиялаш каби вазифаларни қӯяди.

  Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ахборот-ресурс маркази томонидан ушбу таълим муассасасида китобхонликни ривожлантириш бӯйича барча факультетларнинг маъсулларини, бӯлимлар, кафедралар мудирлари ва 5 ташаббуснинг 4-йӯналиши-ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бӯйича, тизимли ишларни ташкиллаштиришга  қаратилган ташаббуси асосида, китобхонликни янада ривожлантириш бӯйича бир қанча таклифларимизни билдириш орқали амалий бирга ишлашга чақирамиз. Талаба-ёшларни бу борадаги ишларимизга тӯлиқ қамраб олиш ва бу тарғибот тадбирларига уларнинг ӯзларидан ҳам бевосита кенг фойдаланиш зарур.

Таклифларимиз қӯйидагилардан иборат:

-Талаба-ёшлар, профессор-ӯқитувчилар ва китобхоначилар иштирокида таъсирчан видеороликлар тайёрлатиш;

– Қӯшимча стипендия оладиган талабаларнинг имкониятидан, фаоллигидан доимий фойдаланиш;

– Тарғибот тадбирларини турли шаклларда тизимли такомиллаштириш;

–  Кафедралар билан ишлаш;

– Беш ташаббуснинг 4-ташаббусини ривожлантирувчи маъсуллари (бу ҳар бир кафедра кесимида бӯлиши шарт) билан ишлаш;

– Илмий тӯгаракларга раҳбар ва аъзо талабалар билан кафедралар, ахборот-ресурс маркази ӯқув залларида турли мавзуларга оид тадбирлар ӯтказишни такомиллаштириш;

– Маҳаллий ижтимоий тармоқларда китобхонликни ривожлантириш бӯйича таъсирчан видеороликлар ёритиш;

– Энг кӯп китоб ӯқувчи талабалар, ӯқитувчилар ва аҳоли орасида, доимий равишда викториналар, мусобақа ва танловлар ӯтказиб бориш ва ғолибларни тақдирлаш;

Умумий қилиб айтганда, фикр ва таклифларимизни, керак бӯлса буни ректорнинг бӯйруғи асосида махсус топшириқ сифатида белгилаб берилса, кӯплаб профессор-ӯқитувчиларимиз, техник ходимларга эга катта жамоа ва 20 мингдан зиёд талаба-ёшлари бор, шунингдек, ҳар йили Республикамизнинг деярли барча соҳаларига минглаб мутахассислар етиштириб берадиган буюк олий даргоҳ олдига қӯйган аҳамиятли вазифа бӯлади.

Чунки, учунчи ренессанс даврини қуришдай буюк мақсадларимизга йӯқорида сӯз этганларимизни бажармай туриб, эриша олмаймиз. Шунинг учун миллат тақдирига, мамлакатнинг эртанги кунига бепарво бӯлмаган ҳар бир инсонни бу йӯлда «Бир ёқадан бош, бир енгдан қӯл» чиқариб, эзгу ташаббус кӯтариб, замонавий инновация ғоялари, фикр-таклифлари бор китобхонлик маданиятини ривожлантиришга янгилик киритадиган фидойи, жанкӯярларни ҳамкорликда ишлашга чақирамиз.

 

 

 Ахборот-ресурс маркази услубчиси

Гүлбахар Қазақбаева

Foydali havolalar