2021 йил 28 май куни соат 14:00 да Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD. 03/30.12.2019.Tar.20.05 рақамли Илмий кенгаш қошидаги 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича Илмий семинар мажлиси университетнинг Ахборот-ресурс марказининг 3-этажида бўлиб ўтади.
Мажлисда Урганч давлат университетининг тадқиқотчиси Анёзов Руслан Ботировичнинг «Марказий Осиёнинг карвон йўлларида хизмат кўрсатиш тизими: шаклланиши ва ривожланиши омиллари (IX-XIX асрлар)» мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясининг муҳокамаси кўриб чиқилади.