2021-йил 19-май куни Россия Федерациясининг Петрозаводск шаҳрида «НОВАЯ НАУКА» Халқаро илмий марказ ҳамкорлиги томонидан «Йил талабаси – 2021» халқаро танлови 22 номинация бўйича ташкил этилган. Танлов шартларига кўра ҳар бир номинация бўйича илмий ишлар қабул қилиниб, 10 иш кунида ҳаъят аъзолари томонидан ўрганилиб, 2021-йил 30-май куни ғолиблар эълон қилинган. Улардан Қорақалпоқ давлат университетининг магистр ва талабалари фахрли ӯринларни эгалладилар:
Электр станциялари мутахассислигининг 1-босқич магистранти Сарсенбаев Даулетбай Бактыбаевич 1-ўринни эгаллаган. Илмий раҳбари техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Реймов Камал Мамбеткаримович.
Электр энергетикаси таълим йўналишининг 3-босқич талабаси Юлдошов Темур Маткаримович 1-ўринни эгаллаган. Илмий раҳбари техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Реймов Камал Мамбеткаримович.
Электр энергетикаси таълим йўналишининг 3-босқич талабаси Исмандияров Атабек Даниярович 1-ўринни эгаллаган. Илмий раҳбари ассистент Сеитмуратов Байрамбай Турганбаевич.
Археология мутахассислигининг 2-босқич магистранти Азатов Аллаяр Еркинбаевич 1-ўринни эгаллаган. Илмий раҳбари тарийх фанлари доктори, профессор Ширинов Темур.
Археология мутахассислигининг 1-босқич магистранти Генжебаев Батырбек Жаксыбаевич 1-ўринни эгаллаган. Илмий раҳбари тарийх фанлари доктори, доцент Туребеков Мирзали.
Ғолибларни чин дилдан табриклаймиз ва уларга ўқишларида омад тилаб қоламиз.
Маълумот учун: Халқаро танловга МДҲ давлатлари Олий таълим муассасаларининг ёш олимлари, магистрантлари ва бакалавриятлари иштирок этишган. Танловда эълон қилинган илмий ишлар РИНЦ ва Crossref халқаро базаларида индексация қилинади.



Д.Сарсенбаев.
ҚҚДУ Магистратура бӯлими.