1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Бу кун бутун дунё миқёсида, шу жумладан республикамизнинг барча ҳудудларида кенг тарзда нишонланди.
Қорақалпоқ давлат университети Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаол аъзолари сана муносабати билан Тахиатош туманидаги «Болалар уйи»да бўлишди.
Бу ерда таълим-тарбия олаётган болаларни байрам билан самимий табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, ўқишларига ривож, келажакда комил инсонлар бўлиб вояга етишиш тилакларини билдиришди.
Болалар учун олиб келинган байрам совғалари эса уларга ҳақиқий байрам шукуҳини тақдим этди. Болаларнинг юз-кўзларида акс этган беғубор қувонч уларга қаратилаётган эътибордан хурсандчилик, бахтли болалик онларидан нишона эди.
Ўйлаймизки, бу каби эзгу амаллар болажонлар мурғак қалбларини шодликка тўлдириб, уларга бахтли болалик онларини инъом этади.
Н.Тожимуратов,
География ва табиий ресурслар факултети , Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси.