Ҳар йили Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида МДҲ мамлакатларининг илмий ва ўқув муассасалар ўртасида «Энг яхши ёш олим» танлови ўтказилади. Бу йил Қорақалпоқ давлат университети 1-курс магистрантлари Бекниязова Гулчехра Рустембаевна ва Сарсенбаев Даулетбай Бактибаевичлар ушбу танловда қатнашдилар.
Улар ўз мутахассислиги бўйича «Энг яхши ёш олим-2021» танловининг фахрли 1-ўрин соҳиби деб топилдилар ва махсус медаллар билан мукофотландилар.


Маълумот учун:
Ҳозирги кунда Бекниязова Гулчехра Рустембаевна илмий раҳбари «Ярим ўтказгишлар физикаси» кафедраси мудири ф.-м.ф.д., профессор Исмайлов Қанатбай Абдреймович бошчилигида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.
Сарсенбаев Даулетбай Бактыбаевич илмий раҳбари «Электр энергетикаси» кафедраси мудири техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Реймов Камал Мамбеткаримович бошчилигида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.
Магистратура бўлими