Президентимиз топшириғи билан ОТМ профессор – ўқитувчилари ва талабалари ҳам COVID-19 га қарши давлат бюджети ҳисобидан вакцина оладиган фуқаролар рўйхатига киритилди.
? Қорақалпоқ давлат университети профессор ӯқитувчилари яратилган имкониятдан унумли фойдаланиб, ўз ихтиёрлари билан коронавирусга қарши эмланишни бошлашди.
? Бу жараёнда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори Ахмед Реймовнинг бошчилигида университет проректорлари ва факультет деканлари билан масъул ходимлари ҳам фаол қатнашиб, ихтиёрий равишда коронавирусга қарши ўзлари танлаган вакцина билан эмланишмоқда.
? Унутманг, айни дамда эмланиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим бўлиб, у кўпроқ касалликнинг олдини олиш ва одамлар ҳаётини сақлаб қолишнинг хавфсиз ва самарали усулидир.


Қорақалпоқ давлат университети Матбуот хизмати