2021-2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили республика олий таълим муассасалари талабалари ўртасида сайлов ҳуқуқи ҳамда сайлов жараёнининг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайлов комиссиялари ва сайлов жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган энг яхши илмий ишлар танловини ўтказиш белгиланган:
- Танловда республикада истиқомат қилаётган миллати ва тилидан қатъий назар 30 ёшгача бўлган талаба-ёшлар иштирок этиши мумкин.
- Танловга материаллар ўзбек, рус, инглиз тилларида қабул қилинади.
- Танловга тақдим этиладиган илмий мақолани расмийлаштириш талаблари:
-илмий мақола 14 шрифт (Times New Roman), Тинтервал, саҳифанинг юқори, паст, чап ва ўнг томонидан 2 см ҳошия, 5-6 бет;
-саҳифанинг ўнг юқориги қисмига УУК (УДК) қўйилади
-илмий мақола мавзуси ўзбек, рус, инглиз тилларида келтирилади.
Навбатдаги сатрда илмий мақолада муаллифнинг (материаллар якка муаллифликда қабул қилинади) Ф.И.Ш.; олий таълим муассасасининг номи; таълим босқичи (бакалавр/магистр), таълим курси; электрон почта манзили; телефон рақами кўрсатилади;
янги сатрдан илмий мақоланинг қисқача мазмуни/аннотация (ўзбек, рус, Инглиз тилларида; 4-5 қатор);
-калит сўзлар (ўзбек, рус, инглиз тилларида; 6-10 та) мақола кириш, асосий қисм, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар
-рўйхати (алифбо тартибида) қисмларидан иборат;
-матнда фойдаланилган адабиётлар рўйхатида келтирилган тартибда рақамланган шаклда, квадрат қавсда келтирилади.
- Танлов икки босқичда амалга оширилади:
1) Танловнинг биринчи босқичи республика олий таълим муассасаларида 1 сентябрь кунига қадар амалга оширилади, саралаб олинган
илмий ишлар олий таълим муассасасининг йўлланма хати, олий таълим муассасаси тақризи билан биргаликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида тузилувчи Ишчи гуруҳига ҳар йили 20 сентябрь кунига қадар тақдим этилади.
2) Танловнинг иккинчи босқичида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ишчи гуруҳи томонидан танловга тақдим этилган илмий ишлар экспертизадан ўтказилади ва 10 октябрь кунига қадар танлов ғолиблари аниқланиб, материаллар тўплам шаклида нашр этишга тавсия этилади.
- Танловга тақдим этилган илмий мақолалар қуйидаги мезонлар асосида 100 баллик тизимида баҳоланади:
- Танловга тақдим этилган илмий ишлар учта номинация бўйича экспертизадан ўтказилади:
1) «Энг яхши сайлов қонунчилиги билимдони»;
2) «Энг яхши сайлов тарихи билимдони»;
3) «Энг яхши сайлов жараёни билимдони».
Ҳар бир номинация бўйича танлов ғолиблари (жами 9 нафар)
Қўшимча маълумотлар учун телефон +998979509860
Танлов тартиби илова қилинади…