Универистет журнали рақамлаштирилмоқда

Қорақалпоқ давлат университети Хабаршысы илмий журнали Ўзбекистонда биринчи бор яратилаётган илмий-техник база платформасига жойлаштирилаётганлигдан хабарингиз бор. www.slib.uz Scientific Library of Uzbekistan деб номланган  мазкур платформа орқали 117 илмий журналлар ҳақидаги маълумотлар ва 15 минга яқин илмий мақолалар билан танишиш, ҳамда ушбу мақолалар муаллифлари ва ташкилотлари ҳақидаги маълумотлари билан танишиш имкониятига эга бўласиз. Платформага жойлаштирилган Қорақалпоқ давлат университети Ахборотномаси илмий журнали ҳам чет эл журналлари каби электрон форматга ўтказилмоқда. Журналимизнинг 2010-2021 йиллардаги сонларининг электрон форматлари https://science.karsu.uz/ сайтига жойлаштирилаётганлиги билан аҳамиятли. Бундан ташқари 2010-2011 йиллардаги сонларидаги мақолалар https://scholar.google.com Мақолаларга ҳаволалар бериш, олимларимизнинг хирш индексини юқорилатиш, университетимизнинг рейтингини ошириш юзасидан бир қанча амалий ишлар амалга оширилмоқда. Журналимиз яқин кунларда халқаро базаларда индексланиши олимларимизнинг халқаро нуфузини ошириши сўзсиз. Журналдаги мақолаларни кўриш учун мазкур ҳаволага кириш кифоя қилади.

Қорақалпоқ давлат университети
karsu.uz сайти техник администратори

Нукусбаев Наурыз

Foydali havolalar