Прокурор ва ёшлар учрашуви

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ходимларининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида очиқ ўқув машғулотлари ўтказиш режаси асосида ўқув семинар бўлди.

Юридика факультети декан ўринбосари М.Тлeумуратов, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим бошлиғи О.Худайбергенов ҳамда бўлим прокурори О.Зарипов ва юридика факультетининг 80 нафар талаба ёшлари иштирок этишди.

Тадбир давомида мамлакатимизда давлат органлари, бошқаруви, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар томонидан чиқарилган ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунийлиги устидан назоратни таъминлаш хамда Мансабдор шахслар томонидан қонунларни аниқ ва бир ҳилда бажарилиши устидан назоратни таъминлаш хақида гапириб ўтди.

Учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича  жавоблар олишди.

 

Foydali havolalar