2021 йил 25 ноябрь соат 1000 да Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01 рақамли Илмий кенгаш асосида 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (филология фанлари) ихтисослиги бўйича бир марталик Илмий кенгаш хузуридаги Илмий семинар мажлиси университет мажлислар хонасида (офлайн) ва Ахборот ресурс маркази бош студияси орқали (онлайн) бўлиб ўтади.
Мажлисда Нукус давлат педагогик институти мустақил тадқиқотчиси Нажимова Айсара Дуйсенбаевнанинг “Она тили дарсларида ўқувчиларнинг нутқини ўстиришга хизмат қилувчи машқлар тизими (таълим қорақалпоқ ва ўзбек тилларида олиб бориладиган бошланғич синфлар мисолида)” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясининг муҳокамаси бўлиб ўтади.