ДАРСЛАР ҲАМ СИФАТЛИ, ҲАМ ҚИЗИҚАРЛИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Бугун “Соҳага йўналтирилган инглиз тили” дарсини ўтдик. Устозимиз Zoom платформасида электрон доска орқали тушунтирди. Дарс жараёнидаги бу каби визуал ёндашувлар бизга офлайндаги дарсларнинг муҳитини беряпти.

 

Айни пайтда Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети “Журналитика” таълим йўналиши 4-босқичида таълим олмоқдаман. 2020 йил мамлакатимизда илк бор қайд этилган Covid-19 инфекцияси ҳам таълимнинг онлайн тарзда олиб борилишини тақозо этди. Жараёнларда онлайн таълим системасига ҳали тайёр эмаслигимиз, бир қанча камчиликлар ҳам юзага келганди. Аммо бу йилги онлайн дарслар ўткан йилгига нисбатан яхши ўтмоқда. Дарслар Zoom платформаси орқали ўтказилмоқда. Мoodule платформаси орқали керакли адабиётларни олишимиз мумкин. Шу билан бирга, HEMIS платформаси ҳам ишга туширилди. Ўқитувчиларимиз эса дарсни имкон қадар интерактив тарзда олиб боришмоқда. Масалан, бугун “Соҳага йўналтирилган инглиз тили” дарсини ўтдик. Устозимиз Zoom платформасида электрон доска орқали тушунтирди. Дарс жараёнидаги бу каби визуал ёндашувлар бизга офлайндаги дарсларнинг муҳитини беряпти.

Айни пайтдаги онлайн дарслар барчамизнинг соғлимиз учун жуда муҳим. Инфекция юқишини олдини олади. Ҳам вақтни тежайди. Замонавийлашган дунёда хориж тажрибасида онлайн таълим жараёнлари кенг қўлланилади. Талабани ўз устида изланишга ундайди. Шунчаки семинарни тинглаб ҳам вақт ўтиши мумкин, аммо ҳар биримиз танлаган касбимизнинг етук мутахассиси бўлишимиз учун тиришишимиз зарур.

 

Адилбек Латипов,

Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факультети

 “Журналитика” таълим йўналиши 4-босқич талабаси

 

Foydali havolalar