Рамсар конвенцияси қабул қилинган куни муносабати билан жорий йилнинг 2 февраль куни Қорақалпок давлат университети Биология факультети томонидан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида «Ботқоқликларни асраб- авайлаш бизнинг вазифамиздур» номли тадбир ташкил этилди. Бу тадбирда музей ходимлари ва Биология факультети декани Я.Аметов фикр-мулоҳазалари билан иштирок этди. Шунингдек, ушбу тадбирда Биология факультети тьюторлари ва талабаларига, Рамсар конвенциясининг мазмуни ва тузилиш жараёнлари, сув ва ботқоқли ерларни химоя қилиш, қушларнинг ҳаётини асраш, уларнинг кўпайишида ботқоқли кўлларнинг тутган ўрни ҳақида кенг муҳокама қилинди.
Тадбир давомида экологик муоммоларни ҳал этишида изланувчан магистрант ва талабалар олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.



Биология факультети тьюторлари