⚡️ Кузатув кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди

 Мамлакатимиз олий таълим тизимини янги босқичга олиб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрь кунги «Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-60-сон ва «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-61-сон қарорлари муҳим аҳамият касб этади. Мазкур қарорларда кадрлар тайёрлашнинг замонавий усул ва воситаларини амалиётга татбиқ этишнинг механизмлари батафсил кўрсатиб берилган. Ана шундай бошқарувнинг янгича тамойили сифатида молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларида Кузатув кенгаши институтининг жорий этилганидир.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 20 январ кунги 24-сон буйруғи билан Қорақалпоқ давлат университетининг Кузатув кенгаши тасдиқланди. 2022 йил 17 февраль куни ушбу кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш видеоанжуман шаклида ўтказилиб, университетнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур бир қатор меъёрий ҳужжатлар тасдиқланди. Жумладан, Кузатув кенгашининг регламенти, кенгаши Низоми, шунингдек, Кузатув кенгашининг университетни халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингида юқори ўринларидан жой олишига қаратилган мақсадли чора-тадбирларни ўз ичига олувчи узоқ ва ўрта муддатли стратегик ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи фаолиятини мувофиқлаштирувчи;университет раҳбар ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини (KPI) ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи фаолиятини мувофиқлаштирувчи;университетнинг узоқ ва ўрта муддат учун шакллантириладиган бизнес-режаси ҳамда даромадлар ва харажатлар параметрларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи фаолиятини мувофиқлаштирувчи қўмиталари таркиблари тасдиқланди.

Йиғилишни Кузатув кенгаши раисининг ўринбосари Жаҳонгир Мустафоев бошқариб борди. Йиғилиш иштирокчиларига университет ректори, профессор А.Реймов университетда амалга оширилаётган ишлар, мақсад ва вазифалар тўғрисда батафсил маълумот берди. Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Foydali havolalar