“Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг статистик таҳлилини такомиллаштиришнинг назарий-услубий жиҳатлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжумани ҳақида

          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 101-Ф-сонли фармойишига асосан халқаро миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар қаторига киритилган, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан “Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг статистик таҳлилини такомиллаштиришнинг назарий-услубий жиҳатлари” мавзусида 2022 йил 27 майда халқаро илмий-амалий анжуман ўтказиш режалаштирилган.

          Шу муносабат билан, мазкур халқаро анжуманда университетимиз олимлари, профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчи ва изланувчилар ўз илмий мақола ва тезислари билан фаол иштирок этишлари мумкин.

Анжуманда иштирок этиш учун мақола ва тезислар 2022 йил 20 майга қадар қабул қилинади.

Ахборот хати илова қилинади.

 

Foydali havolalar