
2022 йил 22 апрель куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Орол муаммосининг салбий таъсирини камайтириш асосида минтақа аҳолиси турмуш шароити ва сифатини яхшилаш, Орол денгизининг қуриган туби, тупроқ-иқлим шароитига мослашитирилган ўсимликлар майдонларини кенгайтириш, ҳудудда ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, тупроқ таркибида тузни камайтириш муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга мавжуд илмий-инновацион салоҳиятни жалб этиш мақсадида эълон қилинган амалий ва инновацион лойиҳалар танловига (63-тур) келиб тушган ҳамда мақсадли лойиҳаларнинг очиқ муҳокамасини ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида тузилган Бир марталик кенгайтирилган Илмий-техник кенгаш мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда мазкур лойиҳаларни саралаб олиш билан боғлиқ муҳокама жараёнлари олиб борилди ва унда бевосита юқоридаги каби масалаларни ҳал этиш бўйича республикамиздаги олимларнинг илмий рахбарлигидаги лойиҳалар синовдан ўтказилди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур муҳокама жараёнларида 63-тур лойиҳалар танловига Қорақалпоқ давлат университети олимлари ҳамда лойиҳа рахбарлари ўзининг жами 4 та лойиҳалари, мақсадли лойиҳалар танловига эса 6 та лойиҳалари билан иштирок этиши мўлжалланган.
Бир марталик кенгайтирилган Илмий-техник кенгаш аъзолари томонидан илмий лойиҳалар танловига тақдим этилган лойиҳалар муҳокамаси бугун 23 апрель куни ўз ишини давом эттиради.


