ТАЛАБА ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА ПСИХОЛОГИК ЁНДАШУВ

        Айни дамда мамлакатимизда амалга оширилаётган барча хайрли ишлар, аввало, оилаларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни вояга етказиш ҳамда уларнинг порлоқ келажагини таъминлаш мақсадини рўёбга чиқариш учун амалга оширилмоқда.

Айниқса, талаба ёшларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш давлатимизнинг соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги туб ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири бўлганлиги боис, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳам жисмонан, ҳам маънан комил инсонни вляга етказиш масаласига жиддий эътибор қаратилган.

Жумладан, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Хотин-қизлар кенгаши ташаббуси билан Ишга марҳамат МОНО маркази инглиз тилини ўргатиш маркази раҳбари ва амалиётчи психолог Дошекенова Мухаббат Тахировна билан учрашув ташкиллаштирилди. Учрашувга барча факультет Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчилари ва талаба қизлар иштирок этишди. Дастлаб учрашувни университет Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси И.Сейтназарова очиб берди ва меҳмон билан ҳаммани яқиндан таништирди. Шундан сўнг психолог Мухаббат Тахировна талаба қизларимизга нафақат жисмонан, балки руҳан соғлом бўлишлари, ҳаёт қийинчиликларига бардошли, иродали бўлиб вояга етишлари, уларнинг руҳий зўриқиши олдини олиш, шунингдек, мушкул вазиятга тушиб қолган қизларимизга психологик ёрдам бериш асосий мақсади эканлигини таъкидлади. Қизларимиз билан дилдан суҳбат қурди, ўзаро фикрларини тинглади ва психологик машқ ўтказди. Қизларимизга машқ асосида ўз вақтида жаҳлни жиловлай олмаслик асабларнинг зўриқишига олиб келиши, натижада ўз яқинларингиз, ота-оналар ўртасидаги муносабатларда муаммолар юзага келиши, бу эса уларнинг соғлигига билан бирга ўқишига ҳам жиддий хавф солиши тушунтирилди ва психологик маслаҳатлар берилди. Суҳбат жуда мазмунли ва қизиқарли ўтди.

Foydali havolalar