БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йил 15 майдаги резолюциясига асосан ушбу кун Бутунжаҳон оила куни деб эътироф этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан юртимизда 15 май – Халқаро оила куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Аслида халқимиз азал-,азалдан оилани муқаддас, муборак даргоҳ сифатида эъзозлаган, бу қўрғонга завол етмаслиги учун бор маҳоратини ишга солган. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик барқарор тараққий этишини аждодларимиз яхши англашган. Зеро оилани бошқариш, фарзандларни халққа, ватанга муносиб авлод қилиб етиштириш катта санъатдир.

Оилавий муносабатларда аёл ва эркак, ота-она бирдек масъул ҳисобланади. Ҳар қандай вазиятда ҳам эр ва хотин бир-бирини тушуниши, қўллаб-қувватлаши, камчиликларини юзига солмасдан ҳамжиҳатликда бартараф этиши фақат ва фақат оила тинчлиги, унинг мустаҳкам бўлишига хизмат қилади. Аслида оила саодати ҳам мана шунда …..

Шу муносабат билан Қорақолпақ давлат университетида Хотин-қизлар кенгаши ташаббуси билан халқимизга таниқли Пиязовлар оиласи билан талаба ёшлар учрашуви ташкил этилди. Учрашувга оила бошлиғи Буркитбай оға Пиязов, ўмр йўлдоши Инжигул опа Пиязова ва фарзандлари,университет хотин қизлар кенгаши раислари ва университет талабалари қатнашди.
Буркитбай оға билан Инжигул опа ёшларга ўзларининг ўмр йулларини,шу кунга қандай етишганликлари фарзанд тарбиясида нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида айтиб берди.Оила мустаҳкамлиги,муқаддаслиги нимада эканлиги,оила бу-мамлакатнинг кичик бўғини ёки мамлакат ичидаги кичкина мамлакат эканликлари ҳақида шунигдек оиланинг ҳам ўз «президенти» ва «вазири» бўлиши кераклиги ҳақида қизиқарли мисоллар билан келтириб ўтди .Учрашув таъсуратларга бой қизиқарли тарзда бўлиб ўтди. Талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олди.Шундай намунали оилалар билан ташкил этилган учрашувлар ва суҳбатлар келажакда ёшларимизнинг ўмр йўлларида ибрат бўлари сўсиз.

Халқимиз орасида Пиязовлар оиласидек ибратли оилалар сони кўпайишига биз университет хотин –қизлар кенгаши жамоаси ҳам тилакдошмиз.
Гулистан Нуримбетова
Физика факультети хотин-қизлар мамалалари бўйича
декан маслаҳатчиси.