Биология факультетида Конституция референдуми бўйича тадбир бўлиб ўтди

2023 йилнинг 30 март куни Биология факультетида Конституцияни янгилаш зарурлиги мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда биология факультети декани профессор Я. Аметов сўзга чиқиб, сўнги беш-олти йилда Янги Ўзбекистонда юз бераётган асрга татигўлик ўзгаришлар ва ютуқлар ҳақида айтиб ўтди. Жумладан, иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги, нақд пул ва валюта, кредит ва бошқа масалаларнинг хал этилгани, албатта бу ўзгаришлар Конституцияга ҳам киритилиши кераклиги таъкидланди. Бундан сўнг Юридика факультети талаба ёшлари ва тютор К. Утемуратова ўзининг таёрлаб келган докладида Ўзбекистоннинг янги Конституциясидаги ўзгаришлар ҳақида кенг тушинтиришлар берди. Тадбир савол-жавоблар билан давом этиб, мазмунли ва қизиқарли бўлиб ўтди.

Foydali havolalar