#УНИВЕРСИАДА_2020 ВОЛЕЙБОЛЧИ ҚИЗЛАР НУКУСДА БЕЛЛАШМОҚДА

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган универсиада спорт мусобақаларининг волейбол спорт тури финал босқичи жорий йилнинг 1-4 март кунлари Нукус шаҳрида бўлиб ўтади.

Ҳудудий мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган, Жиззах, Самарқанд вилоятлари жамоалари ўзаро беллашади.

1 март куни Наманган, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари жамоалари Нукус шаҳрига етиб келди ва меҳмонлар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида муносиб кутиб олинди.

2 март куни мусобақаларни Наманган ва Жиззах жамоалари бошлаб берди.

Мусобақанинг расмий очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари М.Жуманов, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ғ.Байниязов, ҚҚДУ ректори, профессор А.Реймов, НДПИ ректори Б.Утемуратов ва бошқалар бугун мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, жумладан оммавий спортга қаратилаётган юксак этибор ҳақида, ўтказилаётган ушбу спорт тадбирлари ҳам соғлом турмуш тарзининг тарғиботи ва амалда исботи сифатида кўриш мумкин эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтишди.

Мусобақалар давом этмоқда…

ҚҚДУ Матбуот хизмати.

Foydali havolalar