ТАЛАБАЛАР “ЕВРОБЕТОН” МЧЖ КОРХОНАСИ БИЛАН ТАНИШДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли, 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4391-сонли қарорлари ҳамда 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли Фармонида белгиланган вазифа ва топшириқларни амалга ошириш белгилаб берилган.

Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларни бажариш ва таълим соҳасини тўғридан тўғри ишлаб чиқариш билан боғлаш мақсадида университетимизнинг “Архитектура” йўналиши 3-курс 3в-гуруҳ талабаларин “Шаҳар қурилиши ва хўжалиги” кафедраси мудири А.Ильясов “Евробетон” МЧЖ корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган темир бетон буйимлари билан талабаларни қурилиш материаллари ва буйимларин қуйиш, қолиплаш ва ишлаб чиқариш жараён билан тўлиқ таништирди.

Қ.Ембергенов,

“Шаҳар қурилиши ва хўжалиги” кафедраси ўқитувчиси.

Foydali havolalar