Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректорати университет профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар ва талаба-ёшлар ўртасида “Step by step” (Қадам ба қадам) мавзусидаги кўрик-танловини эълон қилади.
“Step by step” (Қадам ба қадам) мавзусидаги кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
Кўрик-танлов ёшларнинг миллий-тарихий дунёқарашининг шаклланишига хизмат қилувчи турли хил ижтимоий, иқтисодий, медиа омилларни таҳлил қилиб бориш, уларни тарбияси, хулқ-атвори, ахлоқи, сиёсий ва ижтимоий кайфиятини “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” ғояси атрофида бирлаштириш, шунингдек, ёшларнинг маънавий қиёфасини шакллантириш, улар орасида ватанпарварлик туйғусини кучайтириш ҳамда ижтимоий ва сиёсий жараёнларга жалб этишнинг замонавий механизмларини амалиётга жорий этишдан иборат.
Кўрик-танловда университет профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар ва талаба-ёшлар иштирок этиши мумкин.
Танловнинг мақсади ва вазифалари
Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг, ҳаётий қадриятлар, таълим, маънавият ва ижтимоий муносабатларнинг бошқа соҳаларидаги иштирокларини янада ошириш, уларнинг маънавий қиёфасини тизимли равишда юксалтириб бориш ҳамда улар ўртасида олиб борилаётган самарали маънавий-марифий ишлар натижадорлигига эришиш, шунингдек, талаба-ёшларда тарихий қадриятларга ҳурмат руҳини шакллантириш ва уларнинг мамлакатимизда ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлаш;
– замонавий технологиялар асосида ёшлар онгига таъсир кўрсатиш, уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғуларини оширишнинг замонавий механизмларини амалиётга жорий этиш;
– иқтидорли, ижодкор талаба-ёшлар ҳамда профессор-ўқитувчиларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ўз ақл-заковатини намоён этишига кўмаклашиш;
Кўрик-танловни ташкил этиш
Кўрик-танловда иштирок этиш мақсади бўлган номзодлар қуйидаги мавзуларда медиаматериаллар тайёрлаши ва университет ташкил этилган Ташкилий қўмита(Ёшлар билан ишлаш ва маънавият маърифат бўлими)га йўллашлари лозим:
- Ёшлар онгида салбий иллатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва эзгу ғоялар миллий юксалишнинг бош мезони эканлигини тарғиб қилишга қаратилган медиаматериаллар;
- Ёшларда коррупцияга ва бошқа ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларга қарши муросасиз муносабатда бўлиш кўникмасини шакллантиришга қаратилган медиаматериаллар;
- Ёшларда аждодларимиз томонидан яратилган маънавий меросларни туб моҳиятини тушунтириш, тарихий обидаларнинг бунёд этилишига ва тарихий жараёнларни гавдалантиришга қаратилган медиаматериаллар;
- Мустақиллик йилларида шаклланган миллий ғоянинг шаклланиш босқичлари, тарихий илдизлари тўғрисида ҳам да мустамлакачилик тизимининг салбий ҳолатларини ўзида акс эттирган медиаматериаллар;
- “Янги Ўзбекистон”, “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури, “Ёшлар келажак бунёдкори” ва “Янги ўзбекистонни албатта ёшлар билан қурамиз” мавзуларида бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўзида мужассамлаштирган ижтимоий медиаматериаллар;
- Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг шакилланиш тарихи ва бугунги кунга қадар тарақийёт босқичлари, мамлакатимизни кадрлар билан таъминланиши, таълим-тарбия ва илм-тадқиқот ишларининг ривожланишига қаратилган медиаматериаллар;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кўтарилган 5 та ташаббус дойирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган медиаматериаллар.
Юқоридаги хар бир мавзуга қуйидагича ёндашиш керак:
- ижодкор-яратувчи, танқидий мушоҳада орқали эркин фикрловчи, эҳтиросларга берилмайдиган, вазмин ва сокин шахс, ишбилармон, тадбиркор ҳамда интеллектуал салоҳиятли бугунги кун қаҳрамони тимсолини яратиш бунда “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” ғоясининг шаклланиш тарихи асосида ёндашиш зарур;
- тарихан шаклланган одоб-ахлоқ қоидалари ва қадриятларни (бирор бир ахлоқий категория мисолида, яъни адолат, ватанпарварлик, фидоийлик, садоқат ва ҳоказо) таъсирчан воситалар орқали ёшлар онгига сингдиришга қаратилган медиаматериаллар тайёрлаш;
- халқ оғзаки ижоди ва миллий фольклорчилик анъаналарига бугунги кун нуқтаи-назаридан тарихий шаклланиш босқичларини илмий-оммабоп тарзда ёритиб бериш керак;
- Медиаматериаллар тайёрлашда “маҳалла-туман-ҳудуд-республика” тарихи, анъаналари ва ўзига хос қадриятларига алоҳида эътибор қаратиш.
Кўрик-танлов уч босқичда ташкил этилади.
- Биринчи босқич – Факультет босқичи медиаматериалларни қабул қилиш ва уларни саралаш – 2020 йилнинг 20 майидан 5 июнгача ўтказилади. Медиаматериалларни университетда ташкил этилган Ташкилий қўмита (Ёшлар билан ишлаш ва маънавият маърифат бўлим 61 223-59-54, 93 920-10-09)га интернет орқали электрон шаклда юборилиши лозим.
- Иккинчи босқич – Университет босқичи бўлиб, мазкур босқичда факультет босқичи ғолибларини аниқлаш ва уларни пул микофоти билан тақдирлаш – 2020 йилнинг 5-10 июнь кунлари ўтказилади.
- Учинчи босқич – Университет босқичида ғолиб бўлган номзодларнинг медиаматериаллари танловнинг Республика босқичида иштирок этади.
Кўрик-танловга Низомда келтирилган шартлар асосида тўлдирилган медиаматериаллар қабул қилинади.
Кўрик-танловда иштирок этувчилар ўз медиаматериалларига қуйидаги қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
- иштирокчиларнинг паспорт (ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлари) электрон нусхалари;
- иштирокчиларнинг шахсий маълумотномаси (доимий ишлаб турувчи телефон ҳамда электрон манзили кўрсатилган);
- иштирокчиларнинг охирги 3 ой ичидаги 4х6 ҳажмдаги электрон фотосурати.
- иштирокчилар фаолият олиб бораётган ёки таҳсил олаётган олий таълим муассасасидан тавсиянома (амалга оширган ишлари, ижодий фаолияти йиллар кесимида тўлиқ кўрсатилган маълумот бўлиши лозим);
Медиаматериалларни баҳолаш
- Иштирокчилар томонидан юборилган медиаматериаллар университетда тегишли мутахассислардан тузилган Эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқилади (вазиятга қараб онлайн кўриб чиқилиши ва баҳоланиши мумкин) ва баҳоланади.
- Эксперт комиссияси ишларни баҳолашда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратади:
– иштирокчилар учун юқоридаги мавзу йўналишлари бўйича эркин ижод қилиш имкони берилади. Медиаматериаллар юқорида келтирилган мавзулардан бирига тегишли бўлиши лозим;
– медиаматериаллардаги мантиқийлик, иштирокчининг дунёқараши, фикрлаш доираси ва эътиборни жалб қила олиш хусусияти;
– мазмуни, унинг юқоридаги мавзулар бўйича қамрови, мазкур масалаларга бўлган муносабатнинг сингдирилиш даражаси;
– медиаматериалларнинг ўзига хослиги, бошқалардан ажратиб турадиган жиҳатлари.
Иззоҳ: кўрик-танловга тақдим этилган медиаматериаллар мазкур Низомда кўрсатилган талабларга жавоб бермаган тақдирда номзоднинг аризасини қайтарилади.
кўрик-танлов иштирокчиси мазкур Низомда кўрсатилган талабларни бузган ҳамда кўрик-танловнинг ўтказилиш талаб ва шартларига мос келмаган тақдирда уни танловдан четлаштирилади.
Тақдирлаш
Танлов ғолиблари юқорида келтирилган йўналишлардан қатъий назар 3 та (1, 2 ва 3) ўрин университет босқичи бўйича аниқланади қуйидагича тақдирланади.
– 1-ўринни олган медиаматериал муаллифи ёки муаллифлар жамоаси
университет томонидан 1.500.000 пул мукофоти ва махсус диплом билан тақдирланади;
– 2-ўринни олган медиаматериал муаллифи ёки муаллифлар жамоаси
университет томонидан 1.250.000 пул мукофоти ва махсус диплом билан тақдирланади;
– 3-ўринни олган медиаматериал муаллифи ёки муаллифлар жамоаси
университет томонидан 1.000.000 пул мукофоти ва махсус диплом билан тақдирланади;
Танловда иштирок этган видеоматериал муаллифлари ёки муаллифлар жамоаси университетда ташкил этилган Ташкилий қўмитанинг тавсиясига кўра, университетнинг маблағлари (ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш вазиятга қараб масофадан туриб ташкил этилиши мумкин) ҳисобидан тақдирланади.