“Жанажан Өзбекстаным, мәңги бол аман!” сүрени астында жас алымлар ҳәм зийрек студентлердиң илимий жумысларында миллий ғәрезсизлик идеясының түп мазмун-мәнисине түсиндириў бойынша “Ең жақсы мақала” таңлаўы өткерилиўи режелестирилмекте.
Усы таңлаўға өз мақалалары менен 30 жасқа шекемги жас алымлар, зийрек студентлер мақала жазыўға қызығыўшылар қатнасыў мүмкиншиликлерине ийе.
Таңлаўда қатнасыўды қәлеўшилерге төмендегише қосымша көрсетпе усынылады.
Мүрәжат ушын телефон:
(8361) 223-60-62, 223-60-19
КЎРСАТМА
«Жонажон Ўзбекистоним, мангу бол омон» шиори остида ёш олимлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий фаолиятида миллий мустақиллик ғоясининг туб мазмун-моҳиятига бағишланган «Энг яхши мақола» танловини ташкил этиш ва ўтказишнинг
МУВАҚҚАТ ТАРТИБИ
- Танловнинг мақсади – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори юқори савияда ўтказиш, ёш олимлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий фаолиятида миллий ғоясининг туб мазмун-моҳияти, аҳамияти ёритишдан иборат.
- Танлов иккита босқичда ўтказилади:
Биринчи босқич олий таълим муассасалари доирасида танловга тақдим этилган илмий мақолалар олий таълим муассасаси эксперт гурухи томонидан таҳлил қилинади ва иқтидорли талаба ҳамда ёш олимлар гуруҳларнинг ҳар биридан 1, 2, 3 ўринга тавсия этилган танлов иштироқчилари мақолалари иккинчи босқичга тавсия этилади.
Иккинчи босқич биринчи босқич ғолибларининг илмий мақолалари танловнинг Республика босқичи эксперт гуруҳи томонидан баҳоланади ва саралаб олинган 5 та иқтидорли талаба 5 та ёш олимларнинг мақолалари тақдимоти (презентация) асосида 1, 2, 3 ўрнига тавсия этилган 6 нафар иштироқчилар (3 та ёш олим) махсус диплом ва пул мукофоти билан тақдирланади.
- Танловга тақдим этиладиган илмий мақолалар учун талаблар: илмий мақолалар ёш олимлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий фаолиятида миллий мустақиллик ғоясининг туб мазмун-моҳияти, аҳамияти тарғиб қилишга оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, тегишли таклиф билан тақдим этилиши лозим.
- Илмий маъруза учун талаблар: маъруза (презентаци) шаклда амалга оширилиши, презентация слайдлари сони 10 тадан ошмаслиги, презентация тегишли таклиф ва тавсиялар ҳамда фойдаланилган адабиётлар билан тугаши лозим.
- Илмий мақола матнлари таҳрир қилинган ҳолда А-4 формат каталикдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5см жой қолдириб расмийлаштирилади. Мақолан номи бош ҳарфдар билан ёзилади ва 1,5 интервалдан сўнг бош ҳарфларда муаллифнинг исми, шарифи ва фамилияси ёзилади, 1 интервалдан кейин ташилот ва шаҳар номи кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб матннинг мазмуни 1,5 интервали сатрларда ёзиладию
Илмий мақола матни саҳифаланмаган бўлиб, унинг электрон нусқаси Word дастурида Times New Roman шрифтининг 14 кегел катталигида бўлиши ва 5 бетдан ошмаслиги лозим.
- Танловга тақдим этилган материаллар муаллифларга қайтарилмайди.
- Танлов ғолибларига диплом ва пул мукофотлари берилади:
1 – ўринлар учун 1-даражали диплом ва ҳар бирига 2 000 000 сўмдан пул мукофоти;
2 – ўринлар учун 2-даражали диплом ва ҳар бирга 1 500 000 сўмдан пул мукофоти;
3 – ўринлар учун 3-даражали диплом ва ҳар бирига 1 000 000 сўмдан пул мукофоти
- Танлов натижалари ва ғолиблари туғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади.
- Танлов иштироқчилари томонидан берилган норозилик аризалари бир кун муддатда шикояти иштироқида ишчи гурҳ аъзолари томонидан кўриб чиқилади ҳамда хулосалар ёзма тарзда расмийлаштирилади.