2020-2021-оқыӯ жылынан баслап төлеӯ-контракт тийкарында билим алып атырған студентлер ушын төлеӯ-контракт пулларын кеминде төрт бөлеп төлеӯ имканияты берилди.

«Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида»ги ПФ-5953-сон Фармонининг 18-банди ижроси юзасидан  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг Таълим соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятининг 2020 йил 19 октябрдаги 07/1-609-сон топшириғи асосида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасалари талабаларига ўқув йили давомида тўлов-контракт маблағларини тенг улушларда бўлиб, камида тўрт маротаба тўлаш имконияти берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасаларида тўлов-контракти асосида таҳсил олаётган талабалар учун 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб тўлов муддатлари:

– белгиланган тўлов миқдорларининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккичи ва ундан кейинги босқич талабалари учун 1 октябргача ёки олий таълим муассаси ректори томонидан узайтирилган муддатгача;

– белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1  январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача ёки олий таълим муассаси ректори томонидан узайтирилган муддатларгача;

– хорижий фуқоралар учун олий таълим муассаси ректори томонидан белгиланган муддатларгача;

-Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўқув йилининг биринчи ярми учун тўловларни амалга ошириш муддати ва миқдорлари Давлат комиссияси томонидан ва қолган қисми олий таълим муассаси ректори томонидан белгиланган муддатларгача амалга ошириш кўрсатилган.

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича 2020 йил 25 сентябрь кунги Давлат комиссияси мажлисининг 5-сон баёнида 2020-2021 ўқув йилида талабаликка тавсия қилинган абитуриентлар учун:

  • 2020-2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 ноябрь кунгача;
  • табақалаштирилган (супер контракт) тўлов-контракт миқдорлари ўқув йилнинг биринчи ярми учун камида 50 фоизи 2020 йилнинг 1 декабридан ҳамда иккинчи ярми учун 2021 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўланиши белгиланган.

 

 

БЕРДАҚ НОМИДАГИ ҚОРАҚАЛПОҚ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ОШИРИЛГАН (ТАБАҚАЛАШТИРИЛГАН, СУПЕР-КОНТРАКТ) ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА ЎҚИШ УЧУН АРИЗА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИНГ СЎНГИ КУНИ 2020 ЙИЛНИНГ 25 ОКТЯБРЬ (ШУ КУНИ ҲАМ) ЭКАНЛИГИНИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ.

 

Пайдалы дереклер