Юридика факультети профессор-ўқитувчилари “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-марифий тарғибот тадбирларида фаол иштирок этмоқда.
Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини халқимиз, айниқса, ёшларга етказиш ва уларга тушунтириш, бу борадаги ишларни “маҳаллабай” етказиш мақсадида ташкил этилаётган тарғибот тадбирларига давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, зиёлилар, шоир ва ёзувчилар, санъат ва маданият соҳаси намоёндалари, таниқли спортчилар, олий таълим муассасалари ходимлари иштирок этмоқдалар.
Қорақалпоқ давлат университети юридика факультети жамоаси, хусусан, жиноий- ҳуқуқий ва фуқаролик- ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти, ю.ф.н., С.Утемуратова Нукус шаҳрида, жиноий – ҳуқуқий ва фуқаролик- ҳуқуқий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Д.Сапаров Хужайли туманида,инсон ҳуқуқлари, давлат ҳуқуқи ва бошқарув кафедраси катта ўқитувчиси Р.Каукышев Бозатов туманларида ташкил этилаётган тарғибот тадбирларида фаол иштирок этмоқда.
Учрашувларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти фуқароларимизга атрофлича туштирилмоқда.
Шу билан бирга жойларда маданий ва спорт тадбирлари, концерт дастурлари ўтказилмоқда. Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.
Ёшлар билан ишлашиш бўйича декан ўринбосари Ю.Абдреймов



