Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.Fil.20.01 рақамли Илмий кенгашда 10.00.03 – Қорақалпоқ тили ихтисослиги бўйича таянч докторант Алламбергенова Гулжахан Айтбаевна филология фанлари доктори, профессор Ш.Н.Абдиназимовнинг илмий раҳбарлигида «И.Юсупов асарларида фразеологизмларнинг услубий қўлланилиши» мавзусида диссертация ишини муваффаққиятли ҳимоя қилди.
Ёш олима Г.Алламбергенованинг диссертация ишининг авторефератига Қозоғистон, Озарбойжон, Туркия, Россия, Хитой каби давлатларда фаолият олиб борувчи илмий марказларнинг етакчи олимлари томонидан ижобий фикрлар билдирилган.
Хусусан, бу фикрларда олимлар Гулжахан Алламбергенованинг диссертациясида қорақалпоқ тил илми учун катта назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган масала ўз ечимини топганлиги таъкидланган. Шунингдек, татқиқот ишининг актуаллиги, илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамиятининг очиб берилганлиги юқори баҳоланган.
Маълумот ўрнида, Алламбергенова Гулжахан Айтбаевна 1987 йил 11 январда Хўжайли туманида туғилган.
2005-2009 йилларда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Қорақалпоқ филологияси факультети қорақалпоқ тили ва адабиёти бакалавр таълим йўналиши, 2009-2011 йилларда Магистратура бўлими 5А120102 – Лингвистика (қорақалпоқ тили) мутахассислигини муваффақиятли тамомлаган. 2013-2016 йилларда Қорақалпоқ давлат университетининг Илмий тадқиқот ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш бўлими ходими лавозимида ишлаган. Гулжахан Алламбергенова 2017 йил Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети 10.00.03 – Қорақалпоқ тили ихтисослиги бўйича таянч докторанти. Г.Алламбергенова оилали, икки фарзанди бор.
Г.Сейтназарова,
журналист.
