Экология соҳасининг етук олими Қорақалпоқ давлат университетида дарс бермоқда

Жорий йилнинг 8-13 апрел кунлари М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети «Биогеография» кафедраси профессори, география фанлари доктори Галина Огуреева Қорақалпоқ давлат университети Табиатшунослик факультети «Экология ва тупроқшунослик» кафедрасининг халқаро ҳамкорлик режаси асосида талабаларга «Амалий экология» фани бўйича дарс бермоқда.

Ҳозирги пайтда Г.Огуреева университетнинг Табиатшунослик факультети профессор-ўқитувчиларини Биогеографик ва экологик картага тушириш бўйича маълумотлар бермоқда. Шунингдек, ёш тадқиқотчи-олимларга илмий изланишлари юзасидан қимматли маслаҳатлар бериб, маҳорат дарслари ўтмоқда.

Албатта, бу каби хорижий мутахассисларнинг дарс жараёнида иштирок этиши экология соҳасида тайёрланаётган кадрларнинг ўз мутахассислиги бўйича теран билим олиши ва фанга қизиқишини янада орттиришига пухта замин яратади.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar