Ватан ҳимояси – ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчи

Жорий йил 10 апрель куни университетимизнинг талабалари ўртасида ўтказилган «Ватан ҳимояси – ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчи» мавзусидаги иншолар танловининг университет босқичи ўтказилди.

Танлов биринчи босқичи университетнинг барча факультетлари академик гуруҳлари талабалари ўртасида ўтказилди. Танловга факультетлардан  талабаларнинг ижодий ишлари келиб тушди ва улардан ғолиб бўлган талабаларнинг ижодий ишлари танловнинг иккинчи университет босқичида иштирок этишлари учун тавсия этилди.  Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи И.Жуманиязов танловнинг университет босқичи иштирокчиларига танлов низоми ҳақида яна бир бор таништириб ўтди ва уларга зафарлар тилади.

Танлов якунида 1-ўринни Ўзбек филологияси факультети 4 босқич талабаси Абдижаппарова Азиза,  2-ўринни Қорақалпоқ филологияси факультети 3 босқич талабаси Балтабаева Наргиза, 3-ўринни Қорақалпоқ филологияси факультети 3 босқич талабаси Сейдабуллаева Севаралар эгаллади.

Ғолиб бўлган талабалар диплом ва пул мукофатлари билан тақдирланади.

 

П.Абдуразакова,

Бўлим методисти.

Foydali havolalar