Университетимизда нечта талабага 35 фоизли тўлов контракти тўлаб берилди?

Жорий йилнинг 24 апрель куни Нукус шаҳри Ёшлар марказида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан олий таълим ўқув юртларида жамоат ишларида ва иттифоқнинг бошланғиш ташкилот фоалиятида фоал бўлган ўртача ўзлаштириши 86 фоиздандан юқори бўлган ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинган талабалар учун тўлов-шартнома пулининг 35 фоизи тўлаб берилишига бағишланган сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари, Олий таълим муассасалари бошланғиш ташкилот етакчилари, сертификатларни олишга муяссар бўлган 62 нафар талаба-ёш ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.

 Ушбу имтиёзларни олган талаба-ёшларнинг қаторида 28 талабанинг (9 магистратура, 19 балавриат йўналишларидан) Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетидан эканлиги бизни қувонтиради.

Албатта, университетимизда таҳсил олаётган бу каби ёшларимизнинг келажакда мамлакатимизнинг ривожланишида ўз ҳиссаларини қўшишига ишонамиз.  

С.Сердалиев,

ҚҚДУ магистранти.

 

Foydali havolalar