Бугунги кунда мамлакатимиз спортчиларининг Олимпиада ўйинлари, жаҳон чемпионатларида, Осиё ўйинлари ва чемпионатларида ҳамда халқаро мусобақаларда юқори натижаларга еришаётганлиги, дунёда Ўзбекистоннинг нуфузи ва спорт потенциали бундан кейин ҳам ошаётганлиги, республикамиз ҳудудларида жаҳон стандартларига мос ихчам спорт объектлари қурилиб, ўқувчи ва талаба-ёшлар ўртасида 3 босқичдан иборат “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” спорт ўйинларида ғалаба қозонаётганлиги, алоҳида диққатга сазовор.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқарув тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларининг 2020 йил Токио шаҳридаги XXXII ёзги Олимпиада ва XVI Паролимпиада ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарори ва ушбу Фармон ва қарорлардаги белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 апрелдаги Баённомаси асосида 2019 йил май ойи “Спорт ойлиги” деб белгиланган эди.
Бу ойликни ташкиллаштиришдан мақсад – халқ орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортни уларнинг қалбига сингдириш ҳисобланади. Бу жуда катта лойиҳа бўлиб, у юртимиздаги миллионлаб ёшларни бирлаштиради.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида таълим олаётган бир қанча спортчи талаба-ёшлар мамлакатимиз нуфузини кўкларга кўтариб келмоқда.
Университетимизнинг Жисмоний маданият факультетининг 3 босқич талабаси қўл кураши спорт тури бўйича 7 маротаба Ўзбекистон чемпиони Сапура Қаипназарова жорий йил Зулфия номидаги Давлат мукофотини олишга муяссар бўлди.
Шунингдек, ўтган йили октябр ойида Жисмоний маданият факультетининг 2 босқич талабаси Клара Дарменбаева Грузияда спортнинг Самбо тури бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида, шунингдек шу факультетнинг 3 босқич талабаси Бахтигул Балтаниязова жорий йил 1 март куни Болгария давлатида спортнинг эркин кураш тури бўйича ўтказилган Халқаро турнирда ғолиб бўлди. Шунингдек, факультетнинг 3 босқич талабаси Жалғасбай Бердимуратов спортнинг юнон-рум кураш тури бўйича жорий йилнинг 24 феврал куни Хорватия давлатида ўтказилган Жаҳон гран-при мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган бўлса, яқинда 23-28 апрель кунлари Хитойнинг Циан шаҳрида Спорт курашлари тури бўйича Осиё чемпионатида университетимиз талабаси Ақтенге Кеўнимжаева 53 кг вазн бўйича 3-ўринга сазовор бўлганлиги барчамизни қувонтирди.
Жорий йилнинг 2 май куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Спорт ойлиги»га старт берилди. Тадбирда университет ректори А.Реймов ва республикамиздаги белгили нуроний спортчилар, атоқли мураббийлар спортчи-ёшлар чиқиб, тадбирнинг аҳамияти жуда катта эканлигини айтиб ўтишди.
«Спорт ойлиги» тадбирлар университет ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Ашула ва рақс ансамбли томонидан ташкиллаштирилган байрам концерти билан давом этди. Тадбир давомида Ўзбекистон халқ артисти Г.Мамазаитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Я.Мўминов ва Т.Жабборовлар шунингдек, қорақалпоқ эстрада юлдузлари ўзларининг ажойиб қўшиқлари билан томошабинларда ўзгача таассурот қолдирди.
Матбуот хизмати.

