Жорий йилнинг 4 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Нукус шаҳрида «Адолат» ҳуқуқий ахборот марказининг навбатдаги «Адолат китоб кунлари» кўргазма-ярмаркаси ташкил этилди. Ярмарка маданият ходимлари томонидан ижро этилган майин садолар остида бошланди.
Ярмаркада фақат ҳуқуқий мазмундаги адабиётлар эмас, балки, аҳолининг барча қатламлари учун мос бўлган баъдий адабиётлар ҳам ўрин олган. Китоблар ярмаркаси давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги барча давлат органлари ва ташкилотлари, ННТ ходимлари, Қорақалпоқ давлат университети Тарих ва ҳуқуқ факультети профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ҳамда республика аҳолиси иштирок этиб, китоблар харид қилди.
Биз яшаётган ҳуқуқий жамиятда ҳуқуқий мазмундаги адабиётларга бўлган эҳтиёж ва талаб юқори, албатта. Нашриётнинг республикамизга ташрифи ушбу эҳтиёж ва талабларни қаноатлантиришга амалий ёрдам берди.
С.Утемуратова,
Ҳуқуқшунослик кафедрасининг доценти.
