#асосий_кўрсаткичлар

Сўнгги икки кунда юртимизда 2 та ОТМ ташкил этилди: ТИҚХММИнинг Қарши ҳамда ТДИУнинг Самарқанд филиаллари.

Самарқанд шаҳрида ТДИУнинг филиали очилиши билан вилоят ОТМлар сони бўйича ҳудудлар кесимида пойтахтдан сўнг иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Республикадаги ОТМларнинг ҳудудлар кесимида жойлашуви:

1. Тошкент шаҳри – 42 та;
2. Самарқанд вилояти – 10 та;
3. Қорақалпоғистон Республикаси – 9 та;
4. Фарғона вилояти – 8 та;
5. Сурхондарё вилояти – 6 та;
6. Андижон вилояти – 5 та;
7. Тошкент вилояти – 5 та;
8. Бухоро вилояти – 4 та;
9. Қашқадарё вилояти – 4 та;
10. Наманган вилояти – 3 та;
11. Хоразм вилояти –3 та;
12. Жиззах вилояти – 2 та;
13. Навоий вилояти – 2 та;
14. Сирдарё вилояти – 1 та.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юртимизда олий маълумотли бўлишга нисбатан талабнинг юқорилигини инобатга олган ҳолда фуқаролар учун олий таълим олиш имкониятини ошириб боради.

Келгуси йиллар давомида ОТМлар тармоғи янада кенгайтирилиб, нафақат вилоят марказлари ва йирик шаҳарларда, балки республиканинг туманларида ҳам маҳаллий ҳамда хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари ташкил этилади.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда 104 та ОТМ фаолият кўрсатади, шундан 87 таси маҳаллий ва 17 таси хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари. Республикадаги 104 та ОТМдан 92 тасида ўқув-тарбия жараёнлари олиб борилмоқда, 12 тасига талабалар 2019/2020 ўқув йилидан қабул қилинади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали:
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA

Foydali havolalar