#Китоблар_байрами

2019 йил 19 март куни Президентимиз томонидан ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларини амалга ошириш мақсадида, университетимиз Ахборот-ресурс маркази олдида «Китоблар байрами» бўлиб ўтди.

Унда Нукус шахридаги китоб дуконлари ярмаркалари ва Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот кутубхона маркази, университет Ахборот-ресурс маркази тарафидан китоблар ярмаркаси ташкиллаштирилди.

Ярмаркада жаҳон, ўзбек ва қорақалпоқ ёзувчи-шоирлари китоблари  талаба-ёшларнинг назарига ҳавола қилинди. Шунингдек, университет ахборот-ресурс маркази томонидан 300 номдаги янги келган ва ҳамкор ташкилотлар Қорақалпоғистон мусулмонлар идораси, Қорақалпоғистон Ёшлар иттифоқи тарафидан совға этилган китоблар кўргазмази ташки этилди.

Тадбир давомида университет ахборот-ресурс марказида фаол меҳнат қилиб келган марказ ходимларини ва университетимиз ахборот-ресурс маркази билан бирга ёшлар ўртасида китобсеварликни бирга тарғиб қилиб келаётган Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот кутубхона маркази ходимларини университет ректорати номидан фахрий ёрлиқ билан тақдирлашди.

Китоблар байрамида «Китобсеварлар» клуби аъзолари ва талаба-ёшлар ўзлари ёзган шеъерларини ўқиб, мушоира кечаси билан давом этти.

Ш.Бектурдиева,

Ӯзбек филологияси факультетининг 1-курс талабаси,

«Китобсеварлар» клуби аъзоси.

Foydali havolalar