Мактаб ўқувчиларида катта тассурот қолдирди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 9 ноябрь кунги «Олий ва ўрта махсус таълим муасасалари ижтимоий-маънавий мухит барқарорлигини таъминлаш тўғрисида»ги 917-сонли буйруғи ва университетнинг 2018 йил 14 ноябрь куни 741Д/1-сонли буйруғи асосида  талабаларининг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, шунингдек, маҳалла ва мактабларда амалга ошириладиган маънавий-маърифий ишлар, маданий ва спорт тадбирларини ўтказиш бўйича университет ҳамда факультетларнинг алоҳида “Йўл харитаси” тасдиқланган.

Мазкур “Йўл харита”нинг ижросини таъминлаш мақсадида университетнинг барча кафедралар режа-жадвал асосида Нукус шаҳридага 20 та умумталим мактаби ва 20та маҳаллалар бириктирилиб, улар томонидан бугунги кунга қадар ҳудудларда маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ва учрашувлар ташкил этилган.

Яқинда ушбу белгиланган вазифаларнинг ижроси бўйича университетининг маданият саройида Нукус шаҳрининг 20 та мактабларидан 800 ўқувчи-ёшларга университетнинг “Жайҳун” талабалар театр студиялари томонидан “Кўкдаги армон” спектакли қўйиб берилди.

Мазкур спектакл ўқувчи-ёшларда катта тассуротлар қолдирди.

Матбуот хизмати.

Foydali havolalar