Болалар қувончи – олам қувончи!

1-июнь – «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» юртимизнинг барча ҳудудларида, истироҳат боғларида, болалар боғчаларида ва болалар махсус интернатларида консерт ва байрам дастурлари кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтмоқда.

Университетимиз АРМ (ахборот ресурслар маркази) қошида тузилган «Ёш китобхонлар» клуби аъзолари болажонларни кўнглига хушнудлик улашиш мақсадида Хўжайли туманидаги республика 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига байрам совғаси сифатида, уларнинг билимли ва доно фикрлашлари учун керак бўладиган бадиий китобларни АРМ раҳбари Шаригатова Нағима,  ўринбосари Матакова Гулнара ҳамда «Ёш китобхонлар» клуби раҳбари Калмурзаева Равшан опалар иштирокида совғаларни топширдилар. Ҳамда, клубнинг энг фаол ёшларидан Оринбаев Айдос ва Тоҳиров Алпомиш болаларни бахтли бўлишлари, юртимизнинг таянчи ва ишончи бўлишлари, шу билан биргаликда доно фикрлайдиган ёшлар бўлишлари кераклигини айтиб ўтдилар ва болажонларни соғиниб кутган байрамлари билан самимий қутлашдилар.     

Юртимиз келажаги бўлган одобли, билимли ва зукко болажонларимизни ҳар биримиз қўллаб-қувватлаб, уларни баркамол авлод бўлиб етишишида, қулай шароитлар яратиб беришимиз зарур. Шундагина, бизнинг болажонларимиз ҳар соҳада ўзини кўрсатиб, Ўзбекистоннинг таянчи ва суянчи бўлиб, юртимизнинг довруғини дунёга танитади.

 Алпомиш Тоҳиров,

Табиатшунослик факультетининг 4-курс талабаси.

Foydali havolalar